28 August 2011
03:10 -
Ҳиндистон ҳукумати очлик эълон қилган диссидентнинг талабини қабул қилди, Ўзбекистонга ибрат бўладими?
Маълумки, Ҳиндистонлик диссидент Анна Хазаре мамлакатда коррупцияга қарши курашнинг самарадорлигини ошириш учун мавжуд қонунларга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлари эътиборсиз қолгани учун очлик эълон қилган, шу сабабдан ҳибсга олинган, аммо жамоатчиликнинг талаби билан озод қилинганди. Анна Хазаре яна очлик акциясини давом эттиргач, ҳокимият унинг таклифларини қабул қилди.
Reuters агентлигининг хабарига кўра, бугун Ҳиндистон парламентининг иккала палатаси Анна Хазаре таклиф қилган ислоҳотларни қабул қилди.
Ҳиндистонлик диссидентнинг ғалабаси ва бу мамлакатдаги ҳокимиятнинг жасур қадамини олқишлаш билан бир қаторда, Ўзбекистондаги аҳволни эслатишдан фойда бор, дейди мухбиримиз.
“Ҳаракат” агентлигининг хабарларидан ҳам маълумки, Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг икки собиқ ходимаси Саодат Амонова ҳамда Малоҳат Эшонқулова телерадиокомпаниядаги коррупция, порахўрлик, гуруҳбозлик ва маҳаллийчилик сингари унсурларни очиқлашгани сабабли ишдан ҳайдалганларига норозилик билдириб, шу 28 июндан бери уйларида очлик акцияси ўтказишди. Акция бир ойдан ортиқ давом этишига ва бу жасур аёлларнинг талаби тўғри эканлигига қарамасдан, Ўзбекистон расмийлари бу воқеани кўрмасликка ҳаракат қилдилар. Аёлларнинг соғлиги ёмонлашди ва улар ҳуқуқ ҳимоячиаларининг илтимоси билан очлик акциясини тўхтатишди.
Аммо, бир саволга ҳали ҳам жавоб йўқ: Қачон Ўзбекисон ҳокимиятидигилар, ҳеч бўлмаса, Ҳиндистондан ўрганиб, демократик принципларига ҳурмат қилишга бошлайдилар?