27 August 2011
02:13 -
Сенатнинг ялпи мажлиси бир қатор қонун лойиҳаларини тасдиқлади
Улар орасида тамаки ва алкоголь маҳсулотларини сотиш, ундан фойдаланишни тартибга солиш ҳақидаги қонун ҳужжати жамоатчилик, фуқаролар, қолаверса, мамлакат тараққиёти учун ҳам бир қадар фойдали бўлди, дейиш мумкин. Энди тамаки ва алкоголь маҳсулотлари жамоат жойлари, ўқув муассасалари, соғломлаштириш марказларининг ярим километрлик радиусида, бундан ташқари 20 ёшга тўлмаган шахсга сотилиши мумкин эмас. Қонун ишлайдими-йўқми, бундан қатъий назар ҳужжатнинг қабул қилинишини ижобий ҳодиса сифатида таъкидлаш мумкин.
Аммо ишлаши муқаррар бўлган яна бир қонун қабул қилиндики, у Тошкент шаҳри ва вилоятига яшаш учун келган фуқароларнинг прописка қилинишини тартибга солади, тўғрироғи, таъқиқлайди. Сенатор Светлана Ортиқованинг таъкидича, қонунга кўра, бу ҳудудга пропискада бўлган шахсга уйланган ёки турмушга чиққан, давлат ҳокимиятининг юқори поғоналарига ишга қабул қилинган шахсларгина доимий рўйхатга олиниши мумкин. Содда қилиб айтганда Тошкентга ҳар ким ҳам келавермайди.
Сенатнинг бугунги ялпи мажлисида бир қатор бошқа қонунлар ҳам қабул қилинди. Қонунларни қабул қилиш жараёнида 85 нафар овоз берувчининг бирортаси ҳатто овоз беришда қарши чиқиш тугул бетараф ҳам қолмади, қонун лойиҳалари 100 фоизлик овозлар билан қабул қилинди. Эртанги мажлисда Амнистия ҳақидаги қарорнинг қабул қилиниши кутилмоқда.