25 August 2011
21:09 -
«Ижтимоий фикр”нинг навбатдаги масхарабозлиги: ўзбеклар ўз ҳуқуқлари кафолатланганини ҳис этмоқда эмиш
Мустақилликнинг 20 йиллиги тантаналари олдидан ҳукуматнинг сиёсий буюртмаларидан бирини адо этган “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази юртдошларимиз орасида сўров ўтказиб, хулосаларни жамоатчиликка тақдим этди. Марказга кўра, сўров ўтказилганлар орасида 89,4 фоиз кишилар айни лаҳзаларда ўзининг ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ кафолатланганлиги, инсон ҳуқуқлари масаласи мамлакатда тўла таъминланганини ҳис этишмоқда экан. 93,6 фоиз сўралувчилар эса Президентнинг қамоққа олиш ҳуқуқини судларга ўтказгани ва ўлим жазосини бекор қилганидан мамнуният билдирибди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур марказнинг раҳбари, профессор Марат Ҳожимуҳамедов Ўзбекистонда қайта қуриш йиллари биринчи бўлиб тузилган норасмий демократик клубнинг раҳбарларидан бири бўлган, “Бирлик” тузилгандан кейин унга аъзо бўлмаган бўлса ҳам, феълан бирликчи сифатида фаолият олиб борган. Кейинчалик у ҳукумат хизматига ўтиб кетди. У 2005 йилда АҚШга келганда “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат билан ҳам учрашиб, мажбуран ҳукуматнинг хизматида эканлиги, шароит бироз ўзгариши билан яна демократлар сафига қайтишини айтганди. Кўринишидан, у ҳозир оддий масхарабозга айланган.