25 August 2011
07:33 -
Русларнинг “Прогресс М-12М” фазовий юк кемаси орбитага чиқолмасдан қулаб тушди
Кеча Бойқўнғир космодромидан фазога жўнатилган кема номаълум сабабларга кўра, орбитага чиқолмади, унинг парчалари Сибирия ўрмонларига тушди. Бу юк кемаси Халқаро Фазовий Станцияга (ХФС)озоқ-овқат ва турли техник жиҳозлар олиб кетаётган бўлиб, станцияга 26 август куни уланиши керак экан.
Бор-йўғи бир ҳафтача олдин, аниқроғи, 18 августда русларнинг алоқа ишлари учун мўлжалланган “Экспресс-АМ4” ер йўлдоши ҳам керакли орбитага чиқолмай ғойиб бўлганди. Уни бошқа орбитадан топишган бўлса ҳам, ишлатиб бўлмаслигини тушунишмоқда.
Америкаликларнинг кейинги авлод шаттл кемалари ҳали тайёр бўлмагани учун ХФС билан алоқа қилишда асосий умид русларнинг кемаларида эди. Бу кетма-кет келган икки муваффақиятсизлик америкаликларни ҳам фазовий программаларини қайта кўриб чиқишга зўрласа керак. Аммо, улар маълум муддат русларнинг алмисоқдан қолган кемаларидан фойдаланишга мажбурлар.