25 August 2011
05:43 -
Россияда ўзбекистонлик лўлилар (ёки мазангилар) қўлга олинди
Россиянинг Новосибирск вилояти миграция хизмати 27 нафар ўзбекистонлик лўлиларнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар қилди. Вилоятнинг Дзержинск аҳоли пунктидаги қаровсиз уйлардан бирида кун кўраётган лўлилар бошқа юртдошларимиз қатори тирикчилик илинжида тентираб юришган экан.
Уларнинг бир қисми Ўзбекистонга депортация қилинадиган бўлибди, қолганларига эса отнинг калласидай жарима тўлаш мажбурияти юкланган.
Хабардан бир нарса маълум эмас, дейди мухбиримиз. Қандай лўлилар ҳақида гап бормоқда? Энциклопедияларда айтилган, асли ҳиндлардан тарқалган, ҳозиргача тўдалашиб, кўчманчи ва ярим кўчманчи бўлиб ҳаёт кечирувчилар ҳақидами? Ёки ўтроқ халққа айланиб ва маҳаллий халқлар, Ўзбекистонда ўзбеклар билан аралашиб кетиб, ҳатто мусулмончиликни ҳам қабул қилганига қармасдан, оддий ўзбеклар тарафидан “мазанги” деб аталадиганлар ҳақидами? Маълумки, ўзбекнинг "медбрати" деб танилган Марат Зоҳидов айнан мазангилардандир.
Биринчи гуруҳга кирувчиларни, уларни Европада циганлар дейишади, ҳатто ғарбий Европадан ҳам чиқариб юбориш учун ҳаракатлар бўлмоқда. Шу пайтгача мазангилар билан эса ҳеч кимнинг иши бўлмаганди.