25 August 2011
03:16 - Тошкентдаги Рус проваслав черкови митрополити Владимир Ўзбекистондан кетди
Ўзбекистон ҳукумати билан илиқ муносабатда бўлган Рус Проваслав Черкови раҳбари Владимир Тошкентни тарк этди. Энди у Россиянинг Омск вилоятидаги диндошларига раҳбарлик қилади. Янги митрополитнинг кейинги ҳафтада келиши айтилмоқда.

Митрополит Владимир Ўзбекистон ҳукумати ва бошқа жамоат ташкилотлари билан яхши муносабатда эди. Режим сиёсатини қўллаб, шу баҳонада диний миссиясини ҳам адо этган Владимир ўтган ҳафтада Ўзбекистон Миллий матбуот марказида пресс-конференция бериб, мамлакатдаги диний бағрикенглик ва камсонли диний гуруҳларга улан имкониятлар берилгани ҳақида лоф урганди.

У мусулмонларга бўлаётган репрессияларни кўрмагандек тутиши, ўз динига эътиқоди борлиги ҳақида ҳам шубҳалар уйғотади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону