23 August 2011
20:25 -
Башорат қилганимиздек, Ислом Карим МДҲ саммитига ҳам бормайди
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, шу йилнинг 2 сентябрида Душанбеда очиладиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари раҳбарларининг юбилей саммитида Ислом Карим иштирок этмайди. Унинг ўрнига мамлакат делегациясини Бош вазиримиз Шавкат Мирзиё бошқаради. Ислом Карим саммит айнан Душанбеда ўтказилаётгани учун бормайдими ёки бунинг бошқа сабаби борми, маълум эмас.
Ислом Карим МДҲнинг Қозоғистонда бўлган аввалги йиғилишда Тожикстон президенти билан муштлашиш остонасига келгани ва уларни Нурсултон Назарбой ажратгани баъзи рус журналистлари тарафидан ёзилганига асосланиб, Ислом Карим Душанбега бормаслигини 13 августдаги хабаримизда башорат қилгандик. Демак, айнан шундай бўлар экан.
Эслатиб ўтамиз, у яқинда Остонада бўлиб ўтган КХШТ саммитига ҳам бормаган эди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения