23 August 2011
06:17 -
Туркияда давлат ишида ишлайдиганлар учун Рамазон байрами - 1 ҳафта
Туркияда Рамазон ва Қурбон ҳайитларида 3 кундан дам олинади. Келаётган Рамазон байрами 30 август, яъни сешанба кунига тўғри келгани учун, ҳукумат қуйидаги қарорини бугун эълон қилди.
Давлат ишида ишлайдиганлар 29 август, яъни душанба кунининг иккинчи ярмида ва жума куни тўлиқ таътилда бўладилар. Сешанба, чоршанба ва пайшанба кунлари эса, қонунга кўра шундоқ ҳам ҳамма учун таътилдир. Демак, Рамазон муносабати билан душанба кунининг иккинчи ярмидан бошланадиган дам олиш кейинги душанбагача давом этади.