20 August 2011
02:50 - Миллатни алдаш билан шуғулланиб келаётган журналистларнинг башараси билан танишинг
Бугун Ўзбекистонда журналистика соҳасида “Энг улуғ, энг азиз” номли танлов ғолиблари аниқланиб, ғолибларнинг башараси ахборот воситаларида эълон қилинди. Бу “ғолиб”лар учун “башара” калимасини ишлатишимиз ҳеч қандай камситиш эмас. Улар шунга лойиқлар. Чунки, миллатни ҳақиқат билан таништириш ўрнига, ҳукуматни эгаллаб олганларнинг садақаси эвазига, миллатни алдаш билан шуғуллани келаётганларни бошқача ифодалаш қийин.

Ҳозирги замонда, оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги роли ўлчаб бўлмас даражада юксак. Буни диктаторлар ҳаммадан яхши билишади ва журналистларни бўйинтуруқда тутишади. Алабатта бўйинтуруқдаги ҳайвонлар олдига доимо мўл-кўл пичан ташлаб туришни унутишмайди.

Ўзбек халқи Марказий Осиёдаги етакчилик ролидан айрилиб, мардикорлар миллатига айланишини, бир ҳовуч қирғиз фашстлари бутун дунёнинг кўзи ўнгида ўзбекларни тириклайин ёқиб, ўзбек аёлларини зўрлаб, ўзбекни қирғин қилиб, энди уни Қирғизистондан йўқ қилишга уриниб ётишини Ўзбекистон ўзбекларидан бекитиб келишда ҳукуматга ёрдам бераётганлар айнан шу журналистлардир.

Ўзбек журналистлари ичидан икки мард аёл телерадиокомпаниядаги маҳаллийчилик ва коррупцияга қарши чиқишганини олқишладик ва олқишлаймиз. Аммо, Қирғизистондаги қонли воқеалар Ўзбекистон ўзбекларидан бекитилиб келишига исён қилмаган битта ҳам ўзбек журналисти чиқмаганидан ҳайратга тушиш керак. Наҳотки бутун бошли бир соҳа ходимлари ёппасига ҳайвонларга айланган бўлса.

ББС, Озодлик ва Америка Овози радиолари ўзбек хизматлпрининг ходимлари ҳам ҳайвонликда Ўзбекистон ичида ишлаётган ҳамкасбларидан қолишишмайди. Тўғри, бу радиоларни тинловчилар аудиторияси кенг эмас. Аммо, журналист ҳар қандай ҳолда ўз вазифасини бажариши керак.

Қирғизистонда ўзбеклар қирғини бошланмасдан аввал айнан “Ҳаракат” агентлиги у ердаги ўзбек диаспораси лидерларининг хатолари халқни фожеага олиб боришини ёзди. Бу радиолар бу мутлақо тўғри бўлган башоратни ўзбекларга етказиш учун бирон нарса қилишдими? Қилишмади, чунки, Ўзбекистон махсус хизматларидан рухсат йўқ.

“Бирлик” Партисия Қирғизистон жанубида ўзбекларни қирғин қилиш бошланганда, у ерга ўзбек аримиясини олиб киришга чақирди, у ерда ўзбеклар автономияси яратишдан бошқа йўл йўқлигини билдирди, Мустақил Халқаро Комиссия ўз хулосаларини эълон қилгач, “Бирлик” бу хусусда ўта жиддий баёнотлар эълон қилди. Бу чақириқ ва баёнотлар ўзбек миллатининг келажагини белгилашда ҳал қилувчи роль ўйнаши шубҳасиз. Бу радиодагилар миллат олдидаги вазифаларини бажариб, булар хусусида бирон нарса эфирга беришдими? Беришмади, чунки, Ўзбекистон махсус хизматларидан рухсат йўқ.

Расмда Ўзбек халқини алдаш иши билан шуғулланиб, мукофотлар олган ўзбек журналистларининг башарасини кўраяпсиз. Улар ахир бир кун миллат олдида жавоб берадилар. Улар қаторига ўша учта радио ходимларининг башараларини ҳам қўшиб қўйиш керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону