16 February 2007
04:00 -
22:00 - “Эзгулик” Тошкентдаги бош офисида матбуот конференцияси ўтказди

14 февралида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Самарқанд вилояти бўлими офисида жамият раиси Васила Иноят ва жамиятнинг бошқа фаоллари “Эрк” партияси 53-54-чилар гуруҳи аъзолари раҳбарлигидаги бир гуруҳнинг ҳужумига дуч келишгани ўша кунги хабарларимиздан маълум. Айни чоғда мазкур ҳодиса ортида ҳукуматнинг қўли борлиги эҳтимолини ҳам таъкидлагандик. Орадан икки кун ўтиб, мазкур ҳодисалар жамият фаолияти ва Васила Иноят шахсига нисбатан уюштирилгани аниқ бўлди.
Бугун жамиятнинг бош офисида жамоатчилик, халқаро дипломатик корпус ваколатхоналари ҳамда оммавий ахборот воситалари учун шу воқеаларга бағишланган матбуот конференцияси ўтказилди. 18 халқаро ташкилот ва дипломатик корпус ваколатхоналари вакиллари, ўндан ортиқ маҳаллий инсон ҳақлари ташкилотлари фаоллари иштирок этган анжуманда Васила Иноят Самарқанд ҳодисалари, “Эзгулик”ка нисбатан ҳукуматнинг позицияси, ташкилотнинг яқин истиқболдаги режалари хусусидаги саволларга жавоб берди. У ва жамият Марказий Боқарувининг бир қатор аъзолари жамиятнинг фаолияти, фаоллар хавфсизлиги учун муҳим палла бошланганини таъкидлашди
Хусусан, Васила Иноят Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларига оид масалалар, ҳукумат органлари билан ўзаро муносабат, мухолифат, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистларга нисбатан бўлаётган босимлар, Европа Иттифоқи билан мамлакатимиз муносабатларига оид масалаларга тўхталди.
Мухбиримизнинг таъкидлашича, «Эзгулик» жамияти мазкур матбуот конференциясига Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги мутасаддиларини расман таклиф этган эди. Бироқ анжуманда бу идораларнинг “норасмий вакили”, жиззахлик “ҳуқуқ ҳимоячиси” Абай Байбулатов ҳозир бўлиб, жамият раиси ва Бошқарув аъзоларини ҳақорат қилди. Уларнинг шаънига турли бўҳтонлар ёғдириб, йиғилганларнинг асабига тегишга интилди. Матбуот конференцияси қатнашчиларининг унга қарши муносабабтлари ва бқзибир тушунтиришларидан сўнгина провокатор бироз юмшади. Аслина олганда, дейди мухбиримиз, Абай Байбулатов воқеаси ҳам йиғилганларга Самарқанд ҳодисаларини тўла ва тўғри тасаввур қилиш имкониятини берди.
Васила Иноят Адлия вазирлиги мисолида ҳукумат билан ўзаро муносабатларга тўхталаркан, Самарқанддаги провакациялар билан бир пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг жамиятга тегишли (Қўқонлик “Эзгулик”чиларнинг бир йил аввал жамият идорасидан ўғирлаб кетилган) техник воситаларни топиб берганини қайд этди. Айни пайтда Адлия вазирлигининг жамият фаолияти юзасидан оғзаки равишда огоҳлантиришлар бераётганини унинг тегишли лицензиядан маҳрум қилиш сигнали сифатида тушуниш лозимлигини таъкидлади.
Анжуманда иштирок этган собиқ дипломат ва сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев 14 февраль кунги Самарқанд ҳодисасида гуруҳга раҳбарлик қилган, “Эрк” партияси МК аъзоси Нурридин Комилов 1992 йилдан бери мамлакатдаги барча демократик кучлар орасида МХХ ва ички ишлар идораларининг буюртмаларини бажарувчи шахс эканини қайд этди.
Шуни ҳам айтиш керакки, айнан матбуот конференцияси бошланиши олдидан жамятнинг Марказий бошқаруви аъзоси Абдураҳмон Ташанов ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан тушгача ушлаб турилган.
Бироқ айни провакацияларга қарамай ўтказилган матбуот анжуманидан сўнг, «Эзгулик» жамиятининг бош офиси жойлашган бино хўжайинлари ижара шартномаси имзоланиб, пуллар тўланганига қарамай офисни бўшатиб қўйишларини талаб қилишга бошладилар. Жамият раҳбарияти ижарачилар билан 2007 йилнинг охиригача шартнома тузилгани айтиб, бу борада расмий изоҳ талаб қилишди.