16 August 2011
06:05 -
Тунисда яна митинглар, Мисрда ноаниқлик, Сурияда қон тўкиш давом этмоқда
“Араб баҳори” деб айтилаётган стихияли инқилоблар шу йил бошида Тунисда бошланиб, диктатор-президент Зин ал-Абидин бен Алининг қулатилиши билан битганди. Кучли ташкилотлар ва лидерларсиз ўтказилган инқилоблар натижа бермаслигини “Ҳаракат” мухбирлари аввалдан айтиб келишарди. Ҳозир айнан шундай бўлмоқда. Юзлаб одамларнинг қони эвазига Тунисда амалага оширилган қўзғалондан кейин, одамларнинг ҳаётида ҳеч қандай ўзгариш бўлмади, бўладиганга ҳам ўхшамайди. Бугун бу мамлакат пойтахтида митингга чиққан 2 мингдан ортиқ араб “Янги инқбоб бўлсин!” маъносидаги шиорлар кўтарибди. Айниқса бизнинг сайт ўқувчилари учун ҳайрон қоладиган жойи йўқ.
Мисрда ҳам ноаниқлик давом этмоқда. Оғир касал ҳолдаги собиқ диктатор Ҳусни Муборакни тўшаги билан судга олиб келишмоқда. Аммо, кеча суд кузгача қолдирилгани, суд жараёни бундан буён жонли эфирда кўрсатилмаслиги эълон қилинди. Бу мамлакатда ҳам жиддий ўзгаришлар ҳақида гап йўқ.
Суриянинг амалдаги президент-диктатори эса, Ғарб давлатларининг талабларига қарамасдан ўзига қарши чиққан ўз фуқароларини ўққа туттиришни давом этмоқда. Жума куни 17 намойишчи ўлдирилиб, Башар Асадни қатл этиш талабари юксалган бўлса, кеча яна 20 атрофида намойишчи ўлдирилгани хабар қилинди. Бу мамлакатда ҳам намойишчилар уюшмаган, лидерлар йўқ. Ғарб бу ишга тўғридан-тўғри аралашса, Башар Асаднинг куни битиши аниқ, аммо мамлакатнинг келажаги хусусида аниқлик йўқ.
Ҳар қандай мамлакатда буюк ўзгаришларни ташкилотлашган мухолифатгина бажара олади.