15 August 2011
23:30 - Ўзбекларнинг қони устида бирлашган қирғизларга яна Ислом Карим ёрдам берадими?
Гўёки демократияни ривожлантириш йўлидан кетаётган Қирғизистонда ҳокимиятнинг ҳамма шохлари Мустақил Халқаро Комиссиянинг ўзбеклар қирғини қилингани ҳақидаги хулосасига бир оғиздан қарши чиқиб ва ҳамма нарсада ўзбекларни айблаб, яна ўзбекларни тинч йўллар билан геноцид қилишни давом этиришмоқда. Бундай режимнинг оти – фашизмдир.

Бу мамлакатда яқинда президент сайлови бўлади. Сони 70 дан ортган номзодларнинг ҳаммаси ўзбекларга қарши бўлиш нуқтаи назаридан бир ёқадан бош чиқариши турган гап.

Аммо, бошқа масалаларда, Жануб ва Шимол ўртасида жанг бўлади. 2010 йилги ўтиш даври президентини сайлаш вақтидаёқ, жануб-шимол бўлиниши туфайли, сайлов ўтмаслигининг ёки натижасиз ўтишининг эҳтимоллиги катта эди. Ўзбеклар қирғин қилинганидан кейин, 100 мингдан ортиқ ўзбек Ўзбекистонга қочганини ҳисобга олсак, уларнинг иштирокисиз сайловнинг легитимлиги ҳам йўқоларди.

Ўша пайтда Ислом Карим ўзбек миллатига хиёнат қилди, қирғиз фашистларига сайловни ўтказиб олишда ёрдам бериш учун, ўзбекларни бир кунда Ўзбекистондадан ҳайдаб чиқарди. Маҳаллалари вайрон қилинган ўзбекларнинг қайтадиган жойлари ҳам йўқ эди. Бундан шароитда улар сайловда қатнашмаган ҳам бўлсалар керак. Аммо, улар Қирғизистон ҳудудида бўлганлари учун уларни сайловда иштирок этди дея ҳамма нарсани сохталаштиришди.

Ҳозир Қирғизистонда жануб-шимол қарама-қаршилиги туфайли яна беқарорлик бўлади. Уларга энди ёрдам берадиган кимса йўқ. Яна Ислом Карим ўртага чиқармикан?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону