15 August 2011
19:50 -
“Эзгулик” жамиятидаги тадбирлар кечиктирилди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг навбатдаги Марказий Бошқаруви мажлиси 17 август куни жамиятнинг Тошкентдаги офисида ўтказилиши лозим эди. Эҳтимолда тутилмаган сабаблар туфайли мажлис номаълум муддатга кечиктирилди. Жамият матбуот котиби А.Ташановга кўра, ташкилий ишлар билан боғлиқ муаммолар ҳамда Марказий Бошқарув раиси Васила Иноятованинг бетоблиги туфайли шундай қарорга келинган. Шунингдек, дипломатик корпус ваколатхоналари учун ўтказилиши мўлжалланган жамиятнинг диний эркинликлар вазияти борасидаги ҳисоботи тақдимоти ҳам кечиктирилди. Бундан ташқари жамият офисидаги оргтехникаларни тузатиш, жамиятнинг кўчиб ўтган янги офисини жиҳозлаш муносабати билан 10 кунлик каникул ҳам эълон қилинган.
Мухбиримизнинг таъкидича, “Эзгулик” раҳбари Васила Иноятова умуртқа чурраси тиббий ташхиси билан бугундан стационар тиббий курсларни қабул қила бошлади. Шифохонага телефон орқали Вашингтондан боғланган партиявий ҳамкасби, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат соғлик тилади ва келгусидаги ишларнинг мазмуни борасида қисқа сўзлашди.