15 August 2011
06:08 -
Украинада мухолифат бирлашолмайди, Ўзбекистондачи?
Украиналик сиёсатшунос Владимир Фесенко мухолифатнинг бирлашишига ишонмайди, дейилади УНИАН агентлигининг хабарида. Чунки, мухолифатнинг ҳозирги икки лидери Юлия Тимошенко билан Арсений Яценюкнинг манфаатлари объектив ўлароқ бир-бирига мос эмас. Улар ўз фаолиятларини кўпи билан координация қилоладилар, холос.
Арсений Яценюк вақтдан фойдаланиб, ўзига сиёсий обрў орттирмоқчи, улар бир-бирларига рақиблар. Бўладиган ҳар қандай сайловларда ҳукумат билан мухолифат эмас, мухолифат ичидаги гуруҳлар орасида рақобат бўлади. Бу икки сиёсатчи қандайдир блокка бирашса ҳам, номзодлар рўйхати тузиш босқичидаёқ бир-бирлари билан уришиб кетадилар. Агар, Юлия Тимошенко қамаласа, сайловларни бойкот қилиш масаласида келишолмайдилар.
Бир маҳаллар Виктор Юшченконинг ўнг қўли бўлиб, кейин ундан айрилган ва ўз партиясини тузиб олган Арсений Яценюк ва аввалдан ўз партиясига эга бўлган Юлия Тимошенколарнинг умумий мақсадлари бир, чунки улар собиқ зарғалдоқчилар. Хўш, нима учун улар бирашолмайдилар, деб савол қўяди “Ҳаракат” мухбири. Жавобни бошқа саволдан қидириш керак: Нима учун улар турли партиялар тузиб олишган, агар мақсад бир бўлса? Ниятлари лидер бўлиш, раис бўлиш, кичкинагина партияда бўлса ҳам.
Аслида, аҳвол ҳамма янги демократияларда бир хил, Россияда ҳам шундай, Озорбайжонда ҳам, Ўзбекистонда ҳам. Демак, бу мамлакатлардаги демократлар сиёсатчи бўлиб пишганларидан кейингина ёки жамият улар пиширадиган ҳолга келгандан кейингина, демократлар ҳокимятга келишлари мумкин. Бунинг учун ўн йиллаб вақт керак.
Бунча кутмасликнинг бирдан-бир йўли – “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат таклиф қилаётган йўл. Бу кунда қайси партия кучлироқ бўлса, қолганларни шок терапия усуллари билан унга қўшиб олиш, бунга қарши бўлган лидерчаларни яна ўша шок терапия усуллари билан сиёсий майдондан улоқтириш керак.
Буни қилолсакгина, Ўзбекистонда қандайдир ўзгаришлар бўлиши мумкин. Акс ҳолда, бир ҳовуч қирғиз фашистлари дунёнинг кўзи олдида бизни қирғин қилса ҳам, оғиз очолмасдан ўтирадиган ҳолдан чиқолмаймиз. Турли лидерчаларни шу ҳақда ўйлашга мабур қилишимиз керак.