15 August 2011
01:41 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Эҳтиёт бўлинг, уйингизга келган одамни рўйхатга олинг, акс ҳолда, жарима икки юз доллар!
Самарқандлик милиционерлар халқдан осонгина пул ундиришнинг яна бир усулини кашф этишган кўринади. Қанақанги усул дейсизми? Бўлмаса эшитинг.
Шу йилнинг бошларида Самарқанд вилоятининг барча туманларида маҳалла фаолларининг иштирокида ички ишлар ходимлари томонидан хонадонларга ҳеч бир қонуну қоидаларга асосланмаган янги «Уй дафтар»лари тарқатилган эди. Ўша дафтарда хонадонларга келувчилар - уй эгаларининг қариндошлари бўладими, ёру биродарларими, танишими, газ, сув, электр тармоқлари ходимларими, ҳаттоки кун ора келиб турадиган тиланчи лўлиларми – барчаси паспорт асосида қайд этилишлари шарт, деб дафтар тарқатувчи милиционер томонидан кўрсатма берилган.
Яқинда рўзғор ишлари билан шаҳарга тушган эдим. Қарангки, тасодифан бир пайтлар институтда бирга ўқиган Самарқанд туманида яшовчи собиқ курсдошимни учратиб қолдим. Биргаликда Сиёб бозоридаги чойхонага кириб бир пиёла чой устида суҳбат қурдик. Суҳбатимиз айланиб ўша «Уй дафтари»га бориб тақалди. Дўстим уларда ҳам янги «Уй дафтари» тарқатиш кампанияси бўлиб ўтганлигини, ҳаттоки у яшайдиган маҳаллада уни қандай юритиш тартиби ҳақида махсус йиғилиш ўтказилиб, унда дўстимнинг ўзи ҳам иштирок этганини айтди.
Йиғилишни олиб бораётган милиционер дўстимнинг «Ҳар куни уйма-уй юрадиган паспортсиз лўлиларни уй дафтарида қайд қилиш шартмикин» деган эътирозига ўдағайлаб: «Уйинга ҳаттоки министр келса ҳам уй дафтарингда қайд этасан» дебди ва қўшимча қилиб: «Яна шундай бемаъни савол берадиган бўлсанг ҳозирнинг ўзида сени ҳибсга олиб, қамаб қўяман», деб дўқ урибди.
Уй дафтари билан боғлиқ яна бир ҳангома.
Яқинда қўшним тўй қилди. Аниқроғи, ўғлини уйлантирди. Тўй тугаб, уч-тўрт кун ўтгач маҳалла милиционери қўшнимга одам юбориб, уни уй дафтарини олиб тезлик билан маҳалла милиция участкасига етиб келишини тайинлаган. Қўшним айтилган вақтда милиция участкасига етиб борган ва маҳалла милиционерига учрашиб уй дафтарини унинг қўлига тутқазган. Ҳеч қандай ёзув йўқ дафтарни кўрган милиционер тутақиб қўшнимга бақира кетган: нега сен тўйга келган меҳмонларни бирма-бир дафтарга қайд қилмадинг, демак сен қонунга итоат қилмагансан, жиноятчисан, ҳозирнинг ўзида устингдан далолатнома тузаман, ишингни судга ошираман, қамаласан, ҳеч бўлмаганда энг кам иш ҳақининг эллик баробарида, бу дегани, камида уч миллион сўм жарима тўлайсан деб уни қўрқитади.
Қўрққанидан эси чиқиб кетган қўшним милитционерга ялинган-ёлварган, бундай воқеа қайта такрорланмаслигига, келгусида уйига келувчиларнинг барчасини дафтарда доимо қайд этиб боришга сўз берган. Хулласки, ушбу уй дафтари ҳангомаси милиционерга нақд икки юз доллар пора бериш билан якун топган.
Ушбу воқеани қўшнимнинг ўзи менга айтиб берди ва бу борада ҳеч кимга айтмасликни мендан илтимос қилди. Сўзимда турдим. Унинг айтганларини ҳеч кимга сўзлаб бермадим.
Аммо қўшнимнинг исмини сир тутган ҳолда, айтганларини қоғозга туширишга қарор қилдим. Сабаби – ёзганларимни одамлар ўқиб ундан тўғри хулоса чиқаришларини, содда қўшним тушган аҳволга тушмасликларини истадим. Яна қўшимча қилиб айтадиганларим: самарқандлик юртдошлар, эҳтиёт бўлинг, уйингизга кимки келса – у кун ора келадиган лўли бўладими ёки министрми – уни уй дафтарингизда қайд этинг. Акс ҳолда нафси ўпқон милиционерга «жарима» тўлайсиз. Тўлаганда ҳам нақд долларда тўлайсиз.
Эгамқул
Самарқанд