14 August 2011
05:48 -
Туркманча масхарабозлик: Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия ва Ўзбекистон билан ўхшатишлар
Туркманистон диктатори Қурбонгули Бердимуҳамедов ўз мамлакатининг инсон ҳуқуқлари ва халқаро инсонпарварлик ҳуқуқлари бўйича мажбуриятлари бажарилишини таъминлайдиган комиссия тузиш ҳақида топшириқ берибди. Топшириқ махсус Фармон шаклида расмийлаштирилган, фармонга тузиладиган комиссия ва унинг таркиби ҳақидага кўрсатма илова қилинган.
Ҳалитдан бу воқеани масхарабозлик деб аташимизнинг сабаби бор. Агар, Туркманистон ростдан ҳам инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларини бажариш йўналишида бир нарса қилмоқчи бўлса, биринчи бўлиб, чет элларда қочиб юрган туркман ҳуқуқ ҳимоячиларини мамлакатга чақириши керак эди. Бир маҳаллар, Михаил Горбачев шахсан ўзи Горький шаҳрида сургунда яшаётган Дмитрий Саахаровга телефон қилиб, унинг озод этилганини билдиргани каби. Бундай қилинмадими, демак, навбатдаги масхарабозликнинг гувоҳи бўламиз, холос.
Ўзбекистон билан ўхшатиш эса қуйидагича. Ислом Карим ўтган йили Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳақидаги нутқида, жумладан, мамлакат ҳукумати парламент олдида ҳисобот беришига йўл очадиган қонун чиқаришни таклиф қилди, бундай қонун чиқарилди ҳам. Аммо, қўғирчоқ ҳукумат қўғирчоқ парламент олдида ҳисобот беришини тасаввур қилиш мумкинми? Бу ҳукуматга мухолифатда бўлган партия ёки партиялар парламентга киритилмаса ҳукуматдан ким ҳисобот талаб қилади. Қўғирчоқ партияларми?
Демак, ҳукуматни парламент олдида ҳисобот берадиган қилиш учун, авваламбор, мухолифатнинг пайдо бўлишига йўл очиш шарт. Аксинча, ҳеч нарса ўзгармайди.
Лекин, қўғирчоқликда Ўзбекистон парламенти ва ҳукуматидан фарқи бўлмаган Озодлик радиосининг ўзбек хизматидагилар шу оддий нарсани ҳам тушунмасдан, Ўзбекистон парламентида ҳукумат ҳисобот берди, деб бонг уришгани каби, туркман хизмати журналистлари ҳам инсон ҳуқуқлари бўйича коммиясия тузишга киришган Туркманбоши-2 ни мадҳ этишга бошлашмасмикан?