13 August 2011
16:41 -
Остонадаги норасмий саммит норасмий шаклда битди
Кеча Остонада бошланган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг саммити битгани ҳақида расмий хабар ҳам бўлгани йўқ. Бу йил КХШТнинг раиси ҳисобланадиган Белорусия президенти Александр Лукашенко кеча уч соатлик йиғилишдан кейин журналистлар олдига чиқиши саммитининг тугаши эканлигини ҳам журналистлар кейинороқ тушуниб қолишган.
Россия, Арманистон, Белорусия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентларининг галстуксиз йиғиши, Лукашенкогоа кўра, асосан икки масала атрофида бўлган.
Биринчиси. КХШТни мустаҳкамлаб, амалда ишлайдиган ташкилотга айлантириш. Ана шундагина бу ташкилот турли “рангли инқилоблар” йўлида ишончли тўсиқ бўла олади.
Иккинчиси. Информацион ва кибермайдондан келадиган таҳдидларнинг олдини олиш, Араб дунёсида бўлгани каби Интернет орқали уюштирилган оммавий намойишларнинг КХШТ мамлакатларида юз беришига йўл бермаслик.
Кўриниб турибдики, иккала масала ҳам ўзоқ вақт КХШТ майдонида ҳукмронлик қилаётган диктаторларни ташвишга соладиган мавзулар. Аммо, бу ерда ҳам ҳар бир саммит қатнашчисининг алоҳида позицияси бўлганлиги аниқ, бироқ, улар очиқча айтилдими-айтилмадими, номаълум. Масалан, Роза Отунбоева ўзи шундай инқилоб йўли билан президент бўлиб қолгани учун, бу икки масала бўйича ҳам Остонада оғзини камроқ очишга ҳаракат қилган бўлса керак. Арманистон президентини диктаторликда айблаш қийин. Қолаверса, у яқинда муддати битгач, ўз лавозимдан кетади.
Демак, рангли инқилоблар ва киберҳужумлардан қўрқадиган учта одам бор – Қозоғистон, Белорусия ва Тожикистон президентлари.
Дмитрий Медведевнинг ўрни бутунлай бошқача. У Россиянинг диктатори Владимир Путин қўлидаги қўғрчоқ. У тушида ҳам Путиннинг ўрнига ўтиришни орзу қилса керак. Демак, рангли инқилобга принцип ўлароқ қарши эмас.
Хуллас, шундай шароитда КХШТнинг Остонадаги саммити нафақат норасмий, балки бекорга вақт ўтказиш бўлганлиги шубҳасиз.
Бундан хурсанд бўладиган бир одам бор – КХШТ тузилишининг ташаббускори бўлса ҳам, саммитга бормаган Ислом Карим.