12 August 2011
23:18 -
Андижонда “Эзгулик”нинг вилоят бўлими тузилар-тузилмас босим остида қолди
Ўзбекистон Адлия вазирлигида рўйхатга олинган Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятининг Андижон бўлими шу йил 8 август куни қайтадан тузилганини аввал хабар қилгандик.
Эслатиб ўтамиз, “Эзгулик”нинг Андижон бўлими 2005 йилдаи қонли воқеалардан кейин ҳеч бир асоссиз суднинг қарори билан бектилган. Кейинчалик уни тиклаш учун икки марта жиддий ҳаракат қилинди. Аммо, Тошкентнинг буйруғи остида иш олиб борадиган маҳаллий ҳокимият уни тан олишдан, яъни расман рўйхатга олишдан бош тортиб келган.
Бўлимнинг янги раиси Мусажон Бобожонов дарҳол тегишли идоралар билан алоқа қилиб, бўлимни қайтадан рўйхатдан ўтказиш учун иш бошлади. Биринчи қадамларданоқ кўриндики, мамлакат президенти “демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш” хусусида лоф отишларига қарамасдан, жойларда ҳеч нарса ўзгараётгани йўқ.
МХХнинг вилоят ташкилоти ходимлари Мусажон Бобожоновга “Эзгулик”нинг вилоят бўлимини қайта тиклаш ҳаракати бошлагандан бери босим ўтказишга бошлашган эди. Шу ходимлардан бири шу кунларда Мусажон Бобожонов билан учарашиб, аввалги икки уруниш каби учинчиси ҳам натижасиз тугашини, унинг ўзи ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотининг вилоят бўлими вилоят идоралари тарафидан рўйхатга олинишига йўл бермаслигини очиқча таъкидлаб, унга турли таҳдидлар қилди.
Бундан хабар топган “Эзгулик” жамиятининг раиси Васила Иноят ўша МХХчига Тошкентдан телефон қилди, аммо у МХХчи Васила Иноятнинг исмини эшитиши билан телефонни қўйиб қўйди ва бошқа қўнғироқларга жавоб бермади.
Лекин, курашимиз давом этаверади, деди Мусажон Бобожонов мухбиримизга ва бу ҳақда Ўзбекистон президенти номига хат жўнатганини билдирди. Хатда Ислом Каримнинг турли чиқишларидан иқтибослар келтирилиб, ҳаётда ҳамма нарса бу иқтибосларга қарама-қарши йўналишда эканлиги кўрсатилган. Бу хатнинг матни сайтимизда эълон қилинади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения