12 August 2011
19:51 -
Ўзбекистонда фавқулодда ҳолат: Парламентда таътил йўқ, кеча Қонунчилик Палатаси мажлис ўтказди
Ўзбекистон Олий Мажлиси мамлакат Конситуциясини очиқдан-очииқ бузиб, доимий ишлайдиган қонун чиқарувчи орган ролини бажармаётганини давомли ёзиб келмоқдамиз. Табиий, доимий ишлаш бутун дунёда бўладиган ёзги таътиллардан ташқари эканлигини ҳам урғуламоқдамиз.
Ҳозир жаҳонда кўпчилик мамлакатларнинг парламентлари таътилда. Мавжуд молиявий инқироз ёки Лондондаги каби қонли воқелар туфайли баъзи мамлакатларнинг парламентлари ишини давом эттираётган бўлиши мумкин, холос.
Аммо, кеча Ўзбекистон Олий Мажлисининг Қонунчилик Палатаси йиғилиш ўтказганинининг сабабини тушуниш қийин. Аммо, шундай бўлибди.
ЎзАнинг хабаридан маълум бўлишича, йиғилишда бир қатор муҳим аҳамиятга эга бўлмаган қонунларга ўзгартиришлар киритилибди. Маслан, хўжалик судларида банкротлик ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш муддати 3 ойдан 2 ойга туширилибди. Улар тасдиқланибди.
Кўринишидан, мустақилликнинг 20 йиллик байрами арафасида Тошкентни “бегоналар”дан тозалаш билан овора бўлагн президент Ислом Карим бечора депутатларга Тошкентдан кетмаслик ҳақида буйруқ берган бўлса керак. Ҳа, бизда ҳам фавқулодда ҳолат.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения