10 August 2011
06:23 - Ниҳоят Dow Jones юқорига сапчиди, доллар ҳам баландга тирмашишни давом эттирмоқда
Сўннги кунларда молиявий фалокат каби воқеалар ичида бўлган Нью-Йорк фондлар бозорида кеча байрам ҳавоси бор эди. Биржанинг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси кеча юқорига сапчиди. У бир кунда 430 даражага (+3,97%) кўтарилиб, абсолют миқдори11240 га тенг бўлди. АҚШда дефол хавфи туфайли тушишга бошламадан аввал, Dow Jones индекси 12800 атрофида эди.

Айни замонда, долларнинг нархи ортишни давом эттирмоқда. Кеча Нью-Йоркдаги Comex бозорининг бекилишида олтиннинг нархи $1737,7 бўлди. Бу нарх кечагисидан $24,5 га кўпроқ. Шундай қилиб, йил бошидан бери олтиннинг нархи 21% га ошди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону