08 August 2011
06:48 -
Сурия яна қон ичида, ҳукумат қўшинлари кеча 50 кишини ўлдиришди
Кеча Сурия қўшинлари ҳукуматга қарши чиқаётган намойишчилардан 50 кишини ўлдиришди. Уларнинг ичида болалар ҳам бор. Ғарб агентликлари бу ҳақда Сурия мухолифатининг фаолларига асосаланиб хабар тарқатдилар. Демак, маълумотлар аниқ эмас.
ББСнинг хабарига кўра, 38 киши Дейр-эл-Чўр шаҳрида, 12 киши Хула шаҳрида ўлдирилган. Associated Press агентлигига кўра, ҳаммаси бўлиб, 52 киши ўлган.
Табиий, бу унча катта бўлмаган фарқларнинг аҳамияти йўқ. Муҳим бўлгани, Сурия ҳукумати ўз фуқароларини аёвсиз ўлдирмоқда. Кеча Араб Давлатлари Лигаси Сурия ҳукуматидан намойишчиларни ўлдиришни тўхтатишни талаб қилди. БМТ Бош Котиби Пан Ги Мун эса, айнан шу масалалар бўйича Сурия президенти Башар Асад билан телефонда гаплашган. Аммо, ҳамма нарса фойдасиз.
Бошқа тарафдан, диктаторларни ҳам тушуниш мумкин, дейди мухбиримиз. Миср, Тунис ва Ливиядаги воқеалар кўрсатмоқдаки, йиқитилган диктаторларга шафқат бўлмайди. Демак, уларнинг охиригача ўз халқлари билан урушиб ўлишдан бошқа йўлллари йўқ. Ваҳоланки, 1-2 йилгина аввал улар бутун умр тахтда ўтиришларига ишонишарди. Марказий Осиё диктаторлари ҳали ҳам ишонишади.