05 August 2011
20:02 -
Dow Jones индексидан кейи н японлар ва русларнинг индекси ҳам ўпирилди, Ўзбекистонда барқарорлик
Кеча Нью-Йоркдаги фондлари биржасида Dow Jones индекси 513 даражага, яъни 4,3% га тушгандан кейин, унинг таъсирида бугун Япония ва Россиядаги шунга ўхшаш курсатгичалр ҳам ўпирилди.
Японияда бизнесс фаоллигининг кўрсатгичи бўлмиш Nikkei индекси 3,8% га чўкса, Русларнинг РТС индекси 4,41% га ўпирилди. Яъни дунё ҳозирча бутунлай АҚШга, унинг долларига, унинг биржаларига боғлиқ эканлиги яна бир марта исботланди.
Хўш, Ўзбекистонда нима бўлмоқда? Ҳеч нарса, чунки, изда бозор иқтисодиёти йўқ, фондлар бозори йўқ, бўлар-бўлмас Dow Jones, Nikkei, РТС каби индекслар йўқ.
Ҳамма нарса барқарор, қашшоқлик даражаси ҳам ўпирилмай, секин-аста кўзга кўринмасдан тушиб бораверади. Чет элда эса мардикорларимиз сони ортади. Ислом Карим эса ҳайрон – нега бундай, бизда бемаза индекслар йўқ-ку? Гап индекснинг бор-йўқлигида эмас, бу индекслар иқтисоднинг аҳволини кўрсатувчи реал рақамлар эканлигини бу иқтисодчимиз ҳеч қачон тушунмайди. Бу масалада Ислом Каримга исломчилар ҳайрихоҳ. Чунки, уларга кўра, фоизга ишлайдиган банклар ҳаром, молиявий система ҳаром, бундай молиявий система устига қурилган иқтисод ҳам ҳаром. Демак, иккала Ислом ҳам ислоҳот қилиниши керак.