05 August 2011
06:55 -
Қизил Ўрдада бир вагон пахтамиз ёниб кетди
Бу ҳақда Интерфакс-Қозоғистон ахборот агентлиги хабар қилди. Россияга сотилган 66 тонна оқ олтиннинг ёниш сабаблари аниқ эмас. Қозоғистоннинг Қизил Ўрда вилоятида рўй берган ҳодиса алангаси 120 квадрат метр жойни эгаллаган. Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутасаддилари ҳодиса оқибатларини ўрганмоқда. Бу ҳақда доимгидек ўзбек матбуоти мум тишлаган.