05 August 2011
02:08 - «Xorazm shakar» ширкати ярим йилда 26 миллард сўмдан зиёд соф фойда олибди, шакар нархи одамларни ёқмоқда
Матбуот орқали тарқатилган бу хабарда Австрия, Сингапур билан шерикликда тузилган корхонанинг йил бошидан бери 177 275 тонна маҳсулот етказиб бергани, олаётган соф фойдасини 26,05 миллиардга етказгани (бу расмий рақамлар, норасмийси қанча экан?!) айтилади. Модомики, Ўзбекистон бозорида шакар билан боғлиқ рақобат, савдо ҳалол ва соғлом бўлганида бу ҳақдаги хабарга эътибор ҳам бермаган бўлардик. Афсуски, мамлакат ҳукуматининг юқори мартабали мулозимлари томонидан бошқариладиган шакар савдоси аллақачон соғлом рақобат муҳитидан чиқиб кетган, шу боисдан ҳам бугунги кунда мамлакатда (1 кг) шакар нархи 4 500 сўмдир (расмий курс бўйича 3 АҚШ долларига яқин).

Дунёда пахта етиштириш бўйича етакчи ўринларда турувчи Ўзбекистонда пахта ёғи литри 6000 сўмга яқин. Бу борада ҳам шакар билан боғлиқ вазият сингари носоғлом муҳит ҳукмрон. Тўғрироғи, ўзбекистонликлар ўртасида энг харидоргир бўлган бу маҳсулот турлари жаҳон бозорида бирмунча арзон, бироқ мамлакатга бу арзон маҳсулот киришининг йўллари тўсилган, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону