04 August 2011
23:34 - Сенсация: Россия президенти радикал мухолифатчи радиога ва Гуржистон телеканалига интервью берибди
Ўзини ҳукуматдан мустақил деб ҳисоблайдиган, аслида, мустақилликдан кўра кўпроқ мухолифатга яқин бўлган “Эхо Москвы” радиосининг бош редактори Алесей Венедиктов “Twitter”даги блогида ёзишича, Россия президенти Дмитрий Медведев биринчи марта бу радиога интервью берибди.

Тўғри, интервью бараварига уч оммавий ахборот воситасига - “Эхо Москвы” радиосига, Гуржистонинг биринчи телеканалига ва тамомийла рус ҳукуматники бўлган Russia Today ва телеканалларига берилган, лекин, муҳим бўлгани “Эхо Москвы” радиосидир.

Бу интервью ҳали элон қилиниб-қилинмаганлиги, интервью қандай бўлгани номаълум. Аммо, сенсация – Россия президенти ҳокимиятни кескин танқид қилувчи радиога ва Россия билан сал кам уриш ҳолатида бўлган мамлакатнинг телеканалига интервью берган.

Ҳа, ростдан ҳам Россияда нималардир бўлмоқда. У ердан топшириқ келиб, Ислом Карим ҳам шундай интервьюларни мухолифатга ва Тожикистондаги бирота ахборот воситасига бериб юрса-я!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону