02 August 2011
21:33 - Ўзбекистон олий ўқув юртларида тест синовлари ўтди
Бугун пешингача олий ўқув юртларига кириш учун тест имтиҳонлари ўтди. Синовларни топшириб чиққан абитурентларга кўра, имтиҳон даври кучайтирилган назорат остида кечди. Ҳар бир аудиориядан камида 4-5 нафар абитурент синов вақтида шпаргалкалардан фойдалангани, мобиль телефонлари орқали ташқари билан алоқа ўрнатишга урингани учун далолатномалар асосида имтиҳонлардан чиқариб юборилди.

Шунга қарамай имтиҳон даврида етарлича ғирромликлар қўллаш имконияти бўлди, дейди абитурентлардан бири. Махсус аудиторияларга йиғилган алоҳида гуруҳлар бу имкониятлардан етарлича фойдаланган. Тест имтиҳонлари натижаси 13 август куни эълон қилинади. Абитурентлар имтиҳонлри натижасида Давлат Тест Марказининг расмий сайти ёки СМС қўнғироқлари воситасида билишлари мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону