02 August 2011
07:00 -
АҚШнинг давлат бюджети ҳали ҳам тасдиқланмади, қатъиятсизликнинг сабаби – президент сайлови
Президент Обама давлат бюджетидаги дефицитнинг шипи ва давлат ҳаражатларини камайтириш масаласи бўйича мухолифат, яъни республикачилар билан келишилганини якшанба куни эълон қилгач, керакли қонун душанба куни Конгрессдан ўтиши кутилмоқда эди. Аммо, шу дақиқаларгача (ҳозир бу ерда маҳалиий вақт – душанба, 17:00) Конгрессдан ҳеч қандай хабар йўқ. Бу нарса ҳукумат-мухолифат келишувининг тақдири ҳақида шубҳа уйғотмоқда.
Бундай ноаниқлик қаршисида АҚШ иқтисодининг кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси кеча яна 107 даражага тушиб, унинг абсолют миқдори 12132 га тенга бўлди. Ваҳоланки, бир ҳафта аввал, яъни ҳукумат-мухолифат музокаралари боши берк кўчага кириб қолгани эълон қилинмагунча, бу рақам 12700 атрофида эди.
Ҳукумат ва мухолифат, яъни демократлар ва республикачилар келишолмаётганининг яна бир сабаби бор, дейди мухбиримиз.
Барак Обама айтган келишув, яъни ўзаро компромисс, республикачиларнинг кўпроқ чекиниши натижасидир. Бу келишув қонунлаштирилса, демократларнинг ғалабаси бўлади. Бу эса, ўз навбатида, кейинги йил бўладиган президент сайловида демократлар номзодининг ғалабаси учун катта фундаментдир. Номзод Обаманинг ўзи бўлишини ҳисобга олсак, унинг иккинчи муддатга президент бўлиб сайланишини таъминлайдиган фундаментдир.
Ҳа, республикачиларнинг қатъиятсизлигини тушуниш мумкин.