01 August 2011
22:03 -
Хазораспда нима гап?! ( “Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, № 30, 01.08.2011)
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига Хоразм вилоятининг Хазорасп туманидан келаётган шикоят хатлари, телефон қўнғироқлари ва телеграммалар ана шундай савол қўйишга мажбур қилмоқда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари фаолияти борасидаги шикоятлар оқими вилоятда аллақачон носоғлом муҳит ва фуқаролар мурожаатлари масаласида аянчли вазият юзага келганини кўрсатяпти. Икки ҳолат мисолида вазиятга назар ташлаймиз.
Вилоятнинг Хазорасп тумани Овшар қишлоғида яшовчи Ибодулла Давлетов ёзган мактубда 1959 йилда колхоз правленияси қарори билан ажратилган ер-участкада уч ака-ука — Ибодулла, Одилбек ва Абдуллалар ўз оилалалари билан аҳил яшаб келишгани айтилади. Бироқ 2011 йилнинг 6 апрелида орадан ола чиқиб, Абдулланинг фарзандлари Расул, Хушнуд ва Мурод ўзаро тил бириктириб, И. Давлетов хонадони соҳибаси Арзигул опани калтаклашган. Етказилган маънавий зарар, узоқ йиллик қадриятларнинг топталганини қўяверинг, олинган тан жароҳатининг ўзи ҳам ишга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг аралашувига етарли сабаб бўла олади. Тиббий хулосалар, олинган тан жароҳати таснифига кўра зўровонлар жазосиз қолиши керак эмас. Масала Бош прокуратура, Президентгача келди ҳамки, зўровонларни жазога тортиш масаласида силжиш йўқ.
Туманнинг Питнак шаҳарчаси С. Раҳимов кўчаси 34-уйда яшовчи фуқаро Матёқуб Собировнинг қизи Зуҳра 2010 йилнинг 2 июнида гўё ўзини осиб ўлдирган. Куёв Аллаёр Сетмаматов томонидан ота-она, қариндош-уруғларга хабар қилинмасдан кўмдириб юборилган марҳума кейинчалик эксгумация қилдирилганида унга нисбатан оғир тан жароҳати етказилгани маълум бўлган. Олий ўқув юрти талабаси, икки фарзанднинг онаси бўлган Зуҳра рўзғори тинчлиги учун эрининг зуғумларига чидаб келган ва оқибатда ўзини осишга мажбур бўлган. Аёлининг маъракаси ўтмасданоқ Россияга кетиб қолган эр ва туман шифохонасининг “Тез ёрдам” бўлими шифокори Машарип Ниёзметовнинг айни ҳодисадаги роли ва манфаатларини тушуниш мумкин, лекин уларни жавобгарликка тортишни истамаётган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти борасида нима деса бўлади?!
Оддий фуқаро давлат сиёсати, мавжуд вазият ва мамлакат истиқболига ўз теварагидаги ҳодисалар кўзгусидан боқади. Фуқароларнинг давлат ҳокимиятига ишончи айнан шу нуқтадан бошланашини ҳисобга олсак, “Ижтимоий фикр” сингари жамоатчилик фикрини ўрганувчи марказларнинг тадқиқотлари нечоғли сохта эканини кўриш мумкин. Ижтимоий бошқарувдаги ўзига хос ҳалокат қўнғироғи бўлган бу ҳодиса ҳукуматни ташвишлантириши керак.