05 September 2004
03:00 - 17:00 - Нихоят, «Универсиада-2004» очилди - «Бирлик»чи устидан суд эртага бошланади
17:00 - Нихоят, «Универсиада-2004» очилди

Шу йил 10 июлидаги «Зиёли инсоннинг хокимлик кисмати» деган катта хабаримиз ёдингиздами? Унда Самарканд вилояти хокими Рустам Холмуродовнинг ишдан олиниш сабаблари, жумладан Вазирлар Махкамасининг Самаркандда «Универсиада–2004» мусобакаларини ташкил этиш тўгрисидаги карори барбод килингани ва шунинг учун бу мусобакалар 4–7 сентябрга кўчирилгани хакида ёзган эдик. Вилоятга янги хоким этиб тайинланган Мамаризо Нурмуродов бу амал курсисини эгаллаган кунидан эътиборан «Универсиада–2004»га тайёргарлик кўраман дея бехаловат туну кунларни ўтказди. Амаллаб маблаг хам топа билди. Асосан тадбиркорларни согди. Киска вактда шахарнинг Марказий стадиони, «Дахбет» спорт мажмуаси, «Дельфин» сузиш хавзалари каби халкаро мусобакаларни ўтказиш имконига эга спорт иншоотлари бунёд этилди, таъмирланди.

Нихоят, кеча, 4 сентябрда «Универсиада-2004» мусобакалари тантанали очилди. Талаба ёшлардан тузилган командалар байрамона безатилган мухташам янги Марказий стадионда 15 минг томошабин каршисида саф тортди. Тантаналарни Мамаризо Нурмуродов кириш нутки билан очди. «Универсиада-2004»нинг очилишидан миннатдор президент Ислом Каримов мусобака катнашчиларига юборган табригида бу тадбирни «Кичик олимпиада» деб атабди.

Мазкур ўйинлар республикада 3-марта ўтказилмокда. Бу галгисида 2600 дан ортик талаба катнашади ва спортнинг 15 тури бўйича 4 кун давомида мусобакалашилади.

Кечаги тантанали маросимда Афинадагидек каби хонандалар ўз куй-кўшиклари билан катнашдилар, спортчиларнинг чикишлари, театрлаштирилган томошалар намойиш этилди.

«Бирлик»чи устидан суд эртага бошланади

«Бирлик»нинг Наманган вилоят ташкилоти раиси Мамадали Карабоев устидан Поп тумани хокими ташаббуси билан очилган жиноий ишнинг шу туман судида кўрилаётганига раддия берилгани ва иш Наманган туман судига ўтказилганини аввал хабар берган эдик. Хозир маълум бўлишича, Наманган туман суди эртага бу ишни кўришни бошлайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону