29 July 2011
00:47 -
Ўлиб бўлган ЕХҲТнинг мулозимлари Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди
Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хабарномасида айтилади. ЕХҲТнинг кам сонли миллатлар бўйича Олий комиссари маслаҳатчилари Сабина Махль ва Андрей Ханжин билан ўтказилган музокараларда минтақавий муаммолар муҳокама нишонига чиққан. ЕХҲТ Олий комиссари Воллебекнинг шу йил мартида Ислом Карим билан учрашувида тилга олинган мавзулар атрофида сўзлашувлар бўлган.
ЕХҲТ делегацияси ташрифи давридаги кун тартиб, хусусан, фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашуви ҳақида бирор маълумот йўқ.
Тахмин қилиш керакки, Сабина Махль ва Андрей Ханжин ёки энди Қирғизистонга ҳам боришади ёки Қирғизистондан Тошкентга келишган. Қизиқ, бу ўлик ташкилот вакиллари у ерда ҳам кам сонли миллатлар, масалан, ўзбекларнинг аҳволи ҳақида гапиришдими, ўзбекларнинг қирғин қилиниши бўйича Халқаро Мустақил Комиссия хулосаларини эътиборга олишни талаб қилишдими? Ёки улар ҳам ўзбеклар қони устида сиёсат юритишмоқчими?