28 July 2011
06:42 -
Қозоқ саёҳатчилар Бўстонлиқдаги миршабхонадан топилган
Бундан 17 кун аввал Сайрам тоғи чўққисини забт этиш учун йўлга чиққан 19 кишилик гуруҳнинг ғойиб бўлгани ҳақида қозоқ оммавий ахборот воситалари хабар қилганди. Мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан олиб борилган суриштирувлардан сўнг сайёҳларни Ўзбекистоннинг хуфя хизмат органи ходимлари 14 июль куни тутиб келиб, Бўстонлиқ тумани ИИБга қамаб қўйгани маълум бўлган. Бу ҳақда Инферфакс-Қозоғистон агентлиги хабар қилди.
Ҳозирча орасида 9 нафар ўсмир ҳам бўлган саёҳлар гуруҳининг нима учун миршабхонада қолаётгани сабаблари маълум эмас, дейди мухбиримиз.
Ҳозирча орасида 9 нафар ўсмир ҳам бўлган саёҳлар гуруҳининг нима учун миршабхонада қолаётгани сабаблари маълум эмас, дейди мухбиримиз.