27 July 2011
16:35 -
Тошкентга прописка очилди, турнақатор навбатлар юзага келди
Уч кундан бери Тошкент шаҳри туманлари миршабхонларининг ОВИР (Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими)ларида турнақатор навбатлар юзага келган. Боиси Тошкент шаҳрига вақтинчалик пропискадан ўтишга рухсат берилди. Пойтахтда “ноқонуний” яшаб келган шахсларнинг барчаси берилган имкониятдан фойдаланиб, паспортига 6 ойгача бўлган шаҳарда яшаш ҳуқуқини берувчи прописка муҳрини бостиришмоқда.
ОВИР идораси пештоқига “Таъмагирлик ва порахўрлик - хавфли иллат” деган ёзувлар осилган. Кишилар хурсанд, миршабларнинг қўли-қўлига тегмайди. Ҳамма юртбошига шукрона келтирган, ошхона ва кафелар ўз Ватанида яшаш ҳуқуқни олган фуқароларнинг ўйин-кулгисига тўлган, дейди мухбиримиз.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда вақтинчалик пропискадан ўтиш шу йил январь ойида тўхтатилган, доимий пропискадан ўтиш учун махсус комисиялар чиғириғидан ўтиш амалиёти кирилганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения