27 July 2011
01:56 -
Ислом Карим: Муборак Рамазон ойинининг бошланиши 1 август бўлсин!
Ўзбекистон президентининг бугун имзоланган қарори - Мусулмонлар идорасининг Рамазон ойининг бошланиш кунини 1 август деб белгилаганини маълумот учун қабул қилиш хусусидадир.
Ислом Карим ушбу қарори билан маҳаллий ва марказий ҳокимият органларига Рамазон ойини миллий анъана ва урф-одатларимизга мос равишда ўтказиш билан боғлиқ аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш топшириғини берган. Оммавий ахборот воситаларига Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия қилинган.
Табиий, ижросини назорат қилиш Бош вазир Шавкат Мирзиёевга топширилган бу қарор - мамлакат конституциясидаги динни давлатдан ажратиш принципига қарши, аммо Ислом Карим ҳали Ислом динидан ажратилмаганининг исботидир.