25 July 2011
12:38 -
Бу хабар ҳазил бўлмаса, Нурсултон Назарбойнинг вориси аниқ – унинг куёви
Қозоғистон президентининг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Ермуҳамет Ертисбоев “Коммерсантъ” гезетасига интервью бериб, табиий, Нурсултон Назарбойнинг топшириғи билан, книнг куёви Тимур Кулибоев давлатнинг кейинги раҳбари бўлишини айтибди.
“Мен Тимур Кулибоевни яхши биламан, у Москва Давлат Университетини битирган, бу ўқув даргоҳининг энг яхши талабаларидан бири, айнан у Нурсултон Назарбойнинг сиёсий стратегиясини давом эттиролади”, дебди маслаҳатчи.
Хабардан маълум бўлишича, президентнинг 44 ёшли куёви Қозоғистон давлат фонди “Самрук-Казин”га раҳбарлик қилади. Бу фонд Қозоғистон Ялпи Ички Маҳсулотининг 53 фоизини ишлаб чиқарилишига алоқадор эмиш.
Хуллас, агар бу хабар ҳазил ёки Нурсултон Назарбой тарафидан атайлаб ҳаммани чалғитиш учун тарқатилган маълумот бўлмаса, бу мамлакатнинг кейинги президенти Тимур Кулибоев бўлиши аниқ, дейди мухбиримиз. Айни замонда, бу хабар ҳазил бўлмаса ҳам, атайлаб ҳаммани чалғитиш учун тарқатилган бўлишининг эҳтимоллиги ҳам катта.