19 July 2011
03:15 -
Бош прокуратура акромийчиларга қарши янги жиноят ишлари қўзғатибди
Ўрисларнинг Регнум ахборот агентлиги Ўзбекистон Бош прокуратурасига иқтибосан бу хақда хабар қилган. Мамлакат ҳуқуқ-тартибот органларига телефон орқали пўписа қилган айтилаётган шахслар “Акромий”лар диний радикал оқимига мансубликда гумон қилинган кишилардир. Хабарда бу оқим “Ҳизб-ут-Таҳрир” партиясининг бир қими деган иддао ҳам бор.
Бош прокуратурадаги манбанинг таъкидлашича, телефон қилганларнинг шахси аниқланган, уларга қарши жиноий иш очилган эмиш. Бу шахсларнинг сони, улар қайси вилоятлардан эканлиги айтилмайди.
Маълумки, Ўзбекистоннинг расмий структуралари мамлакат ичида тарқатишни истамаган хабарларини “Регнум” каби рус агентликлари орқали билдириб қўйиш одатини чиқаришган.