17 July 2011
06:50 -
Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида Бош вазирнинг ҳисоботи тингланмаган
15 июль куни Парламент палаталарининг қўшма мажлиси ўтади ва унда илк бор мамлакат ҳукумати раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ҳисоботи тингланади, деган хабарни биз ҳам тарқатгандик. Бундай ҳисоботнинг тингланиши Ўзбекистоннинг оммавий ахборот воситалари тарафидан оламшумул воқеа деб эълон қилинишига қарамасдан, табиий, ҳеч ким бундай ҳисобот тингланишидан жиддий натижа кутмагани каби, биз ҳам кутмагандик ва у хабарни тезда унутгандик.
Энди маълум бўлишича, 15 июль куни Олий Мажлис палаталаринингқўшма мажлиси бўлган ўтган, аммо давлатнинг расмий ахборот органлари бу ҳақда 16 июль куни кечқурун хабар берган. Яъни оламшумул воқеа ҳақида хабар бир кундан кейин тарқатилган. Хабарни Ислом Каримнинг ўзи ўқиб чиқиши керак бўлгани учун бир кун ўтган бўлса керак. Чунки, Ўзбекистон президенти фақат русча матнларни тез кўриб чиқолади.
Хуллас, бир кундан кейин эълон қилинган хабарда айтилишича, мaжлисдa “Дeмoкрaтик бoзoр ислoҳoтлaрини янaдa чуқурлaштириш вa иқтисoдиётни либeрaллaштириш бoрaсидa ҳукумaт тoмoнидaн aмaлгa oширилaётгaн чoрa-тaдбирлaр дaстури, шунингдeк, “Кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрлик йили” Дaвлaт дaстури ижрoсининг бoриши тўғрисидa”ги масала кўриб чиқилган. Ушбу масала бўйича Бoш вaзир Шавкат Мирзиёeв ҳисoбoт билaн сўзгa чиққан.
Яъни, кўриниб турибдики, мажлисда Бош вазирнинг умумий ҳисоботи эмас, кун тартибидаги оддий масала бўйича нутқи тингланган. Бу нутқнинг “ҳисобот” деб аталаши ўзбеча масхарабозликнинг навбатдагиси холос.
Бу “ҳисобот” ҳақидаги хабардан Шавкат Мирзиёев нима деганини ҳам тушуниш қийин. Чунки, у асосан Ислом Каримнинг улуғлиги, унинг “Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш кoнцeпцияси” бутун дунёнинг оғзини очиб қўйгани ҳақида баландпарвоз гаплар гапирган.
Кутилгандек, Ислом Карим Ўзбекистонда ҳеч қандай ислоҳотлар ўтказмоқчи эмас, Бош вазир парламентда ҳисобот бермоқчи эмас. Ҳисобот фақат президентга берилади.
Дарвоқе, Бош вазир умумий ҳисобот билан чиқса нима ўзгарарди? Ҳеч нарса. Қўғирчоқ Бош вазир қўғирчоқ парламент олдида масахарабозлик қилган бўларди. Ҳақиқий ҳисобот тингланиши учун, авваламбор, парламентда мухолифат бўлиши керак. Бугуннинг реалликларидан келиб чиқсак, у ерда “Бирлик” Партияси бўлиши керак. Аммо, Ислом Карим ҳали бундай янгиликка тайёр эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения