15 July 2011
05:51 -
Ўзбекистонга келадиган тезюрар поезд Санкт-Петербургда рельсга ўрнатилди
Тошкент ва Самарқандни боғловчи тезюрар поезднинг 9 вагони ва икки локомотиви Испаниядан Санкт-Петербург портига етиб келди ва темир изларга муваффақиятли ўрнатилди, деб хабар қилди uzreport.com интернет нашри. Мазкур Talgo тезюрар йўловчи поезди соатига 250 километргача ҳаракатлана олади. У испанларнинг Patents Talgo S.A компанияси тарафидан ишлаб чиқарилган.
Вагонлар Санкт-Петербургда бир-бирига уланиб, поезд ҳолига келтирлгач, рус локомотивлари билан Ўзбекистонга тортиб кетилар экан.
Поезднинг соатига 250 км тезлик билан ҳаракат қилиши - бундай тезликка ўрганмаган ўзбекистонлик йўловчилар орасида унинг хавфсизлигига шубҳа уйғотса керак, дейди мухбиримиз. Одамлар поезд тезлигига ўзимизнинг темир излар сифати дош бермайди, деган хавотирда. Ҳукуматнинг ҳар бир қадамига шубҳа билан қараб қолган оддий одамлар поезднинг қулайлигини у синовдан ўтгандан кейингина ҳис этишади.