14 July 2011
07:16 -
Абадан шаҳридаги портлашларда 1382 киши ҳалок бўлганганини айтаётган туркман мухолифатчиларига ишониш қийин, бундай масхарабозлар Ўзбекистонда ҳам бор эди
Чет элларда яшайдиган туркман демократларининг “Туркман хроникаси” номли сайти айнан шундай рақамни эълон қилди. Мутлоқ диктатура остидаги мамлакатда режимнинг ўзи очиқлашни истамаётган қурбонлар сонини бунчалик аниқ қилиб белгилаш мумкинми? Йўқ, мумкин эмас.
Айни замонда, туркман диссидентларини тушуниб ҳам бўлмайди. Улар ҳамамани аҳмоқ, ўзларини ҳаммадан ақлли деб ҳисоблашадими? Бўлиши мумкин. Бундай мисоллар Ўзбекистонда ҳам бор.
2005 йил 13 май куни Андижонда Ўзбекистон ҳукумати тинч намойишчиларни ўққа тутиб, кўплаб одамлардан ўлдиргандан кейин, мухолифатнинг масхарабозларидан бири бўлган Нодира Ҳидоятова Москвада чиқадиган “Янги Известия” газетасига интервью бериб, айнан шундай деган эди: “Озод деҳқонлар” партиясининг фаоллари кечаси билан уйма-уй юриб, ўлганларнинг рўйхатини тузишди. 7 минг киши ўлган экан. Биз бу рўйхатни яқинда эълон қиламиз”. Қани ўша рўйхат? Сал кам ҳарбий ҳолат эълон қилинган шаҳарда уйма-уй юриб 7 минг кишининг рўйхатини тузиш мумкинми? Қоғоздагина тузилган бу партиянинг Андижонда умуман аъзоси борми ўзи?
Ўзбек ва туркманларнинг масхарабозлари бундай рақамлар тарқатиб, ўзбек ёки туркман демократи деган тушунчанинг ҳам обрўсини тушуришаётганини тушунишармикан?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения