13 July 2011
13:43 -
Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг юртида Ражаб, Тойиб ва Эрдўғон эгизаклар туғилди

Бундан олдин ҳам икки фарзанди бўлган Ҳамид ва Қудрат Гулсернинг бу қарори ҳамманинг диққат-эътиборини ўзига тортди. Ван ҳокимининг хотини Севим Қораўғли уларнинг уйига келиб, чақалоқларн зиёрат этди, совға-саломлар топширди. Жумладан, Туркияда кенг тарқалган одат бўйича, ҳар бир чақалоққа биттадан чорак олтин совға қилди.
Эгизаклар туғилган оила камбағал бўлгани учун, Ижтимоий Ёрдамлар ва Ҳамдардлик Вақфи чақалоқларни боқиш учун керак бўлган ҳаражатларни ўз бўйнига олди, дейилади “Туркия” газетасининг хабарида.
Бош вазирнинг ўзи бу оилаланинг қарорига ва эгизак адашларига қандай муносабат билдиргани маълум эмас. Ҳарҳолда у ҳам қараб турмаса керак.