13 July 2011
03:16 - Очлик эълон қилган журналистлардан бири акцияни тўхтатди
Ўзбекистон телерадиокомпанияси журналисти Саодат Амонова бугун очлик акциясини тўхтатди. Акциянинг 16-нчи куни соғлиғи туфайли уни давом эттиролмаган Саодат тез ёрдам машинаси билан шифохонага келтирилгани, унинг аҳволи ҳозирда яхши экани маълум бўлди. Малоҳат Эшонқулова эса очлик амалиётини давом эттирмоқда.

Саодатнинг акцияни тўхтатиш билан тўғри йўл танлаганини эътироф этиш фойдали. Бу икки қаҳрамон аёл етрали даражада ўзларининг фидойилигини кўрсата олди, буёғига ўз ҳаёти ва соғлиғини ўйлаши, бошқа йўллар билан курашини давом эттириши зарур.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону