09 July 2011
07:42 - Жалолобод вилоятининг янги ҳокими ўзбекми?
Кеча Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятига янги ҳоким тайинланди. Вилоят мулозимларининг мақоми маълум бўлмаган мажлисида аввалги ҳоким Бектур Асанов ўз хоҳиши билан истеъфога чиққанини эълон қилгач, Бош вазир ўринбосари И.Жунусов ҳоким вазифасини вақтинча бажариб туриш Азизбек Турсунбоевга топширилгани ҳақидаги буйруқни ўқиб берган.

Исмига кўра, Азизбек Турсунбоев ўзбекка ўхшайди. Балки, ундай эмасдир. Мобода, фашизм касалига дучор бўлган қирғизларнинг сиёсий элитаси ўзбекни ҳоким қилиш қарорига келган бўлса, бунинг сабаби битта бўлиши мумкин – улар ўзбекларнинг, биринчи навбатда, Ўзбекистон ўзбекларининг ҳали ўртага чиқмаган ғазабидан қўрқишга бошлашди.

Бу ўртага чиқмаган ғазабнинг симптомлари ҳам маълум – “Бирлик” Партиясининг баёнотлари.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону