08 July 2011
19:37 - Қирғизистон параламенти персона нон грата мақомини олиб ташламагунча, Киммо Кильюнен ерга бормоқчи эмас, Ўзбекистон урушга тайёрланиши керак
Халқаро Мустақил Комиссия раиси Киммо Кильюнен 24.kg ахборот агентлиги мухбирига Қирғизистон параламенти унга берган персона нон грата мақомини олиб ташламагунча, бу мамлакатга бормоқчи эмаслигини айтибди. У Қирғизистон парламентининг қарорини провокация деб баҳолаш билан биргаликда, парламент ўз қарорини ўзгартирмагунча, Қирғизистонга бориш ҳақида расмий сўровнома бериш нияти йўқлигини ҳам билдирган.

Аввалги хабарлардан маълумки, яқинда Финландига бошқа ишлар билан келган бир гуруҳ қирғиз депутатлари Киммо Кильюнен билан норасмий шаклда учрашиб, агар у расмий сўровнома юборса, унинг Қирғизистонга келишига рухсат бериш масаласи парламентда кўрилиши мумкинлигини айтишганди.

Қирғизистоннинг ҳозирги парламенти Киммо Кильюненга берган персона нон грата мақомини олиб ташлаши ва халқаро комиссия хулосаларини тан олиши учун жуда катта халқаро босим остига олиниши керак. Ҳозирча ЕИ ва ЕХҲТнинг мулозимлари Қирғизистон олдига бу масала бўйича жуда юмшоқ шаклдаги талаблар қўймоқдалар. Қирғизлар уларга қулоқ солмасликлари кўриниб турибди.

Шундай экан, Қирғизистон ўзбекларини ҳимоя қилиш Ўзбекистоннинг елкасида қолаверади. Ўзбекистон ҳукуматининг “Бирлик” Партияси таклифларини амалага ошириб, қирғиз фашизмини куч билан мағлубиятга учратишдан бошқа йўли йўқ. Бугунми-эртами, фарқи йўқ, у бунга мажбур бўлади, ўзбеклар уни бунга мажбур қилишади. Демак, ҳозир Ўзбекистон урушга тайёрланишни бошлайвериши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону