07 July 2011
05:54 - Давлатнинг олий ўқув юртларига бу йил 62,6 минг талаба қабул қилинади
Табиий, бундай ишлар Ўзбекистонда фақат президентнинг қарори билан амалга оширилади. Чунки, олий таълим системаси бутунлай давлатнинг қўлида, рақобатчилик, демак, бундан системанинг келажаги ҳам йўқ.

Ислом Карим 4 июль куни имзолаган қарорга кўра, 2011-12 ўқув йили учун Ўзбекистон олий ўқув юртлари 62,6 минг талаба қабул қилиши керак. Улардан 56 минг 607 талаба бакалаврлик, 5 минг 880 талаба магистрлик учун ўқийди.

Бакалаврлик учун ўқийдиганлардан 19 минг 560 киши давлат грантлари олади, яъни улар Совет замонида каби текинга ўқийди, 37 минг 047 киши пул тўлаб ўқийди.

Бу ҳақда тарқатилан хабарларда ўтган йили ҳам Ўзбекистон олий ўқув юртларига 62,6 минг талаба қабул қилингани айтилган, аммо бошқа солиштириш рақамлари келтирилмаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону