07 July 2011
04:35 -
Андижон қатли оми шоҳиди Абдуманнон Ортиқовнинг қамоқхонадан ўлиги келди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64-18-муассасадан 34 ёшли Абдуманнон Ортиқовнинг жасади чиқди. Бу ҳақда хабар қилган “Озодлик” радиосининг ўзбекча программаси Андижонда тупроққа берилган юртдошимизнинг 2005 йилдаги қонли воқеалардан кейин диний-экстремизм ва террорчилик айблари билан 6 йиллик қамоққа ташлангани, жазо муддати тугашига бир неча кун қолганида унга яна муддат қўшиб беришганини таъкидлаган.
Абдуманноннинг кўкрак ва бел қисмларида калтак излари бўлиб, бош мия қисмида сезиларли жароҳат бўлган. Унинг жасади киндигидан то томоққа қадар кесилгани ўлимнинг сабабини билиш учун қилинадиган оддий жарроҳий амалиётдир. Аммо марҳумнинг ота-онаси унинг аянчли қисмати ҳақида гапиришга чўчимоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения