06 July 2011
21:48 -
Туркияда Эрдўғон раҳбарлигида янги ҳукумат тасдиқланди, сиёсий инқироз эса давом этмоқда

28 июндаги хабаримиздан маълумки, янги сайланган депутатларни қасамёд қилиш маросими жанжал билан битди. Мухолифатдаги сўл қанотли Жумҳурият Халқ Партиясининг (ЖХП) депутатлари (уларнинг сони 135) ва курд миллатига мансуб 8 мустақил депутат қасамёд этишдан воз кечишди. Сабаб - ҳозир қамоқда бўлиб, ҳали суди битмаган ЖХПлик икки депутатнинг ва суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилган бир курд депутатининг озод қилинмаганидир.
Қасмёд эмаган депутатларнинг иштирокисиз ҳам мамлакат парламенти – Туркия Буюк Миллат Мажлисида қарорлар олиш учун кворум бор бўлгани учун, янги ҳукумат айнан шу тўлиқ бўлмаган парламент тарафидан маъқулланганди. Қасамёд этмаган депутатлар ҳали ҳам ўз қарорларида турибдилар. Кўринишидан, улар билан, яъни ЖХП ва курдлар билан, парда орқасида қандайдир музокаралар олиб борилмоқда. Натижа яқин кунларда ўртага чиқса керак.