05 July 2011
    
        22:03 - 
        Бу дунёга нима бўлди ўзи: Туркиялик киши севмаган партиясига овоз берган укасини ўлдирди
    
    Ўша куни ҳокимиятдаги исломий илдизли Адолат ва Тараққиёт Партиясига овоз бериб ўйга келган 43 ёшли Невзот С. исмли киши - 41 ёшли Ниҳот С. исмли укаси (расмда) ва Қосим Ч. исмли жияни мухолифатдаги сўл қанотли Жумҳурият Халқ Партиясига овоз беришганини ўргангач, улар билан баҳслашишга тушибди ва жаҳл устида уларни пичоқлабди. Қосим Ч. ярадор бўлиб қутилган бўлса, Ниҳот С. касалхонада ўлибди.
“Мен яхши кўрмаган партияга овоз берганларидан жаҳлим чиқиб, ўзимни тутолмасдан уларни пичоқладим” деган Невзот С. ўзи бориб полицияга таслиб бўлибди ва ҳибсга олинибди. У умр бўйи қамоқ жазоси олса керак, дейди бу ҳақда хабар берган “Миллиёт” газетасининг мухбири.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
    персону
 - Шовруқ Рўзимуродов- 2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,... Добавить сведения 
