04 July 2011
12:30 - Туркия ҳам Каддафидан бутунлай юз ўгирди
Туркия Ливиянинг қонуний ҳокимияти сифатида Ғарб тарафидан қўллаб-қувватланётган Ўтиш даври Миллий Кенгашини тан олди ва унга $200 млн ёрдам пули ажратмоқчи.

Кеча исёнчиларнинг пойтахти Бенгазига келган Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмед Довудўғли бу ҳақда баёнот берди. “Жамиятнинг демократик ўзгаришлар ҳақидаги талаблари жавобсиз қолмаслиги керак, Каддафи кетиши, Ливия бутунлигича қолиши шарт”, деди у. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону