04 July 2011
01:45 - Давлат Департаменти: Ўзбекистон одам савдоси учун манбадир
Давлат Департаментининг Одам савдоси бўйича 2001 йил ҳисоботига ҳамма давлатлар киритилган. Маслан, АҚШ ҳам манба, ҳам транзит, ҳам одам ишлатиладиган мамлакат деб белгиланган бўлса, масалан, Бирлашган Араб Амирликлари фақат одам ишлатадиган мамакат статусини олган.

Табиий, бизни биринчи навбатда Ўзбекистон қизиқтиради. Давлат Департаменти ҳисоботида Ўзбекистон эркак, аёл ва болаларни зўрлаб ишлатиш, аёл ва болаларни секс трафигида ишлатиш учун манбадир, дейилади.

Ўзбеклар асосан Қозоғистон ва Россияда қурилиш, пахтачилик ва тамакачилик соҳаларида зўрлаб ишлатиладилар. Аёл ва болар эса, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Қозоғистон, Россия, Туркия, Таиланд, Исроил, Малайзия, Жанубий Корея, Япония, Хитой, Индонезия ва Ўзбекистоннинг ўзида ёлғон иш ваъдалари билан секс трафигида мажбуран ишлатилишади. Мактаб ёшидаги болалар Ўзбекистоннинг ўзида ҳам пахтачиликда зўрлаб ишлатилади.

Ўзбекистон ҳукумати одам савдосини тўхтатиш учун керак бўлган минимал ишларни ҳам қилмайди. Мамлакатимизга ажратилган 4-5 саҳифада кўпчиликка маълум бўлган фактлар тилга олинади, Ўзбекистон ҳукумати бу соҳада кам иш қилаётгани танқид қилинади, тавсиялар берилади.

Солиштириш учун айтиш керакки, Қозоғистонга одам савдосида одам ишлатадиган, транзит қиладиган ва қисман манба бўлган давлат статуси берилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону