02 July 2011
04:12 - Ўзбекистонга тишини кўрсатган немис депутатларига виза йўқ
Мамлакатимиз Ташқи ишлар вазирлиги Германия парламентининг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси аъзоларига виза бермаслигини маълум қилибди. EurasianTransition нашрининг маълумотига кўра, мазкур қўмита аъзоларининг шу йил ноябрга Ўзбекистонга белгиланган сафари қолдирилган. Бунга сабаб қилиб Ўзбекистон парламентининг бу вақтда ҳар икки палатаси вакиллари бандлиги кўрсатилган.

Ҳолбуки, дейди Германия Яшиллар партияси аъзоси ҳамда парламентнинг инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича матбуот вакили Фолкер Бек, шу йил аввалида Владимир Норовнинг Берлинга ташрифи чоғида инсон ҳуқуқлари масаласида зиддиятлар юзага келган. Виза рад қилиниши сабабини шундан қидириш керак.

Бундан ташқари АҚШдаги элчилигимиз ҳам мамлакат Конгресси ва Сенати аъзоларидан иборат каттагина делегацияга виза беришни пайсалга солаётган экан. Бу ҳақдаги маълумотларни мухбирларимиз ойдинлаштиришга уринишмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону