01 July 2011
00:53 -
Қирғизистон парламенти президент сайловини 30 октябрга тайинлади
Бугун Қирғизистоннинг парламенти Жоқору Кенеш ёзги таътилга кетиш олдидан ўтказилган мажлиснинг охирида президент сайловини 30 октябрга тайинлади, дейилади бу мамлакатнинг Кабар давлат ахборот агентлиги тарқатган хабарда. Маълумки, оғиздагина демократик бўлган парламент ўзбеклар қирғинини бир оғиздан рад этганди. Бугунги сайлов қарори ҳам бир оғиздан қабул қилинибди. Худди Ўзбекистонда каби бу мамлакатда ҳам қарорлар бир оғиздан қабул қилинадиган бўлди. Асқар Ақев ёки Қурмонбек Бақиев замонида буни тасаввур ҳам қилиб бўлмасди.
Бу қарор парламент спикери уни имзолагандан кейин кучга киради. Айрим депутаталар қарорни спикердан дарҳол имзолашни сўрашган. Аммо у буни қилмган. Тўғри, аввал Ислом Карим билан, э... кечирасиз, Роза ойим билан маслаҳатлашиб олиш керак-да.